23:23 / 20.09.2018
3 125

«Ливерпуль» – «ПСЖ»: учрашув ғолиб ва мағлублари ким?

«Ливерпуль» – «ПСЖ»: учрашув ғолиб ва мағлублари ким?
Ўйин борасида етарлича бахслашиш мумкин, бироқ кимлар учрашувдан ўзи учун фойда ишлади-ю, кимлар зарар кўрди, шу ҳақида мулоҳаза юритамиз.
Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига ҳам кеча старт берилди. Унда 1-турнинг марказий ўйини «Энфильд»да «Ливерпуль» – «ПСЖ» учрашуви бўлди. Майдон эгалари «Пари Сен-Жермен»ни сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига уч очкони илиб кетди.

Ўйин борасида етарлича бахслашиш мумкин, бироқ кимлар учрашувдан ўзи учун фойда ишлади-ю, кимлар зарар кўрди, шу ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Ғолиб: Жеймс Милнер

«ПСЖ» ва «Ливерпуль» ўртасидаги топ жангда барча нарсани кутиш мумкин эди, Жеймс Милнер эса энг машҳур футболчилар орасида кучли бешликка ҳам кира олмайди. Эҳтимол, топ-10 ка ҳам кирмас.

32 ёшли ярим ҳимоячи «ПСЖ»га қарши энг яхши ўйинини ўтказди. У рақиб ҳужумларини бирин-кетин тўхтатаверди. Унда тўп бўлганда эса ҳужумга қараб олға бораверди. Боз устига пенальтини моҳирона ижро этиб жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Мағлуб: чап қанот ҳимоячилари

Эндрю Робертсон жамоасининг дастлабки голига ҳаммуаллифлик қилганида, афтидан чап қанот ҳимоячилари учун аталган оқшом бўлиши кутилганди. Бироқ барчаси кутилмаганда тескарига қараб кетди. Биринчиси Хуан Бернатнинг кулгили хатосидан кейин белгиланган пенальти. «Қизиллар» икки гол фарқи билан олдинга чиқиб олди. Кейин Робертсоннинг ўзи Тома Меньени ёлғиз қолдирди ва рақиб ҳимоячиси ҳисобни қисқартиришга эришди.

Ғолиб: Даниель Старридж

Қандай ажойиб ҳикоя! Старридж Роберто Фирминонинг кўзидаги муаммолар сабабли асосий таркибда майдонга чиқди. У 2012-йилдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигасида илк дақиқаларданоқ майдонга туширилди. Унинг майдондалиги «Ливерпуль»нинг ҳужумига ижобий таъсир кўрсатди. Бироқ майдонга бразилиялик ҳужумчи туширилгач ишлар унчалик ҳам силлиқ кечгани йўқ.

Старридж юқори истеъдод эгаси эканлигини Робертсоннинг узатмасини боши билан Тьяго Сильвадан баландроқ сакраб дарвоза томон йўллагач яна бир карра исботлади.

Мағлуб: УЕФА

«Ливерпуль»нинг дастлабки голида Вейналдум ўйиндан ташқари ҳолатда эди. «ПСЖ»нинг илк голида эса Тома Менье офсайдда қолиб кетганди. Иккала томон учун ҳам биттадан хато қилинди, дейишингиз мумкин, аммо бу кутилмаган омад.

Иккала қарор ҳам ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди ва якуний натижага таъсир қилди. Бундай жиддий муаммонинг ягона ечими ВАР тизими. Нима сабабдан УЕФА ҳалигача ўйин ҳакамларига катта ёрдам берадиган янги технологияларни жорий қилмаяпти, тушуниш қийин.

Ғолиб: Килиан Мбаппе

Мбаппе майдонга тушса ё рекордларни янгилайди ёки янги рекорд ўрнатади. Ушбу оқшом Килиан парижликларнинг ўнг қанот ҳужумида ҳаракат қилди. Бироқ кутилмаганда унинг майдондаги жойи марказга кўчирилди. Неймарнинг «қизиллар» ҳимоясини ёриб кираётган бир вақтда Мбаппе тўпни ўзига тўғрилаб олди ва ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа Мбаппе Чемпионлар Лигаси доирасида «Энфильд»да гол урган энг ёш футболчига айланди.

Мағлуб: Килиан Мбаппе

Мбаппе ушбу учрашувни жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолган ҳолда мутлақо қаҳрамон сифатида якунлаши мумкин эди. Унинг ўрнига 91-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Мбаппе ўзига ишонган ҳолда тўпга эгалик қилмоқчи бўлганида уни йўқотиб қўйди. Икки узатма ва битта кучли зарба ва гол! «Ливерпуль» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Қаҳрамонликдан анти-қаҳрамонликкача битта ноаниқ ҳаракат етарли бўлди.

Манба: Sports.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» – «ПСЖ»: учрашув ғолиб ва мағлублари ким?