09:00 / 21.09.2018
4 317

Макгрегор: «Нурмагомедов - майда каламуш, уни бир раундда синдираман»

Макгрегор: «Нурмагомедов - майда каламуш, уни бир раундда синдираман»
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедов билан жангдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида россияликни ҳақорат қилди.

«Мен бу майда каламушни йўқ қилиб ташлаш мақсадида қайтдим. Икки йил жангларда иштирок этмадим, кейин бу қўрқоқни автобусда кўрдим, у мендан қўрқиб кетди, у нега чиқмади? Ҳабиб, ахир мен қуролсиз эдим! Мен жанг ўтказишни яхши кўраман, буни ҳаддан ташқари ёқтираман, бу кичкина тентакни дўппослашни хоҳлайман. У менинг мухлисим бўлган, мен тасвирланган майкаларни сотиб олган.

Мен унинг фаолияти тобутига мих қоқиб ташлайман. Буни барча россиялик одамлар номидан гапирмоқдаман», - дея маълум қилган ирландиялик.

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бу борада ўз фикрини билдирган.

«Ҳаммаси оддий. Сен пул учун, мен эса мерос учун, ўзимдан кейин нимадир қолиши учун жанг қилмоқдаман», - деган Нурмагомедов.

UFC собиқ чемпиони ўз жавобида россияликнинг пули қолмаганини, у «ўз халқи» ҳисобидан жанг қилаётганини таъкидлаб ўтди.

«Сендан ҳеч нарса қолмайди, сени йўқ қилиб ташлайман. Мен эмас, балки сенинг ўзинг пул ҳақида гапиряпсан. Ўзи пуллар ҳақида нимани биласан? Сенда пул ҳам йўқ, сен учун халқинг пул тўлаяпти! Пуллар - шу сенинг сохта меросингми?», - деган ирландиялик.

Бундан ташқари, Конор Макгрегор рақибини бир раундда мағлуб этишини маълум қилди.

«Унинг боши октагон бўйлаб сакраб юради. Мен унинг бошини олиб ташлайман. Ўйлашимча, бир раунднинг ўзи етади. Унинг боши худди шишага ўхшаш. Мен Доғистонда одамнинг боши худди товуқнинг бошига ўхшаш, деб эшитганман. Мен бешта раундга тайёр бўламан. Ҳаммасини енгиб ўтдим. Бу йигит эса шунчаки шишага ўхшаш. Уни синдириш осон бўлади», - деди промоушен собиқ чемпиони.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Макгрегор автобус атрофидаги ўйини учун жавоб бериши ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макгрегор: «Нурмагомедов - майда каламуш, уни бир раундда синдираман»