10:53 / 22.09.2018
3 379

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”нинг умри узоқ бўлади"

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”нинг умри узоқ бўлади"
Хабарингиз бор Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси молиявий қийинчиликларга қарамай Суперлигада чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. “Қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов эса SPORTS.uz мухбири билан бўлган суҳбат давомида бундай жамоа йўқ бўлиб кетмаслигига ишонишини айтиб ўтди.

- “Бунёдкор”нинг кейинги тақдири барчани ўйлантириб қўйди. Қисқа муддат ичида ўзбек футболи мавқеини кўтаришда муносиб ҳиссасини қўша олган жамоанинг келажаги мавҳум бўлиб қолаётгани ажабланарли. Яъни, келаси йилга “Бунёдкор” бўладими-йўқми, деган саволлар ҳам кўп янграмоқда.

- Олдин ҳам айтганман, Худо хоҳласа, “Бунёдкор”нинг умри узоқ бўлади. Албатта, бундай жамоа йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Қуриш осон эмас, аммо бузиб ташлаш жуда осон. Аммо кейин бу нарсани қайтариб бўлмайди. Жамоамиз академиясига мингга яқин болалар келишади. Ҳозирги таркибимизнинг 70-80 фоизи академиямиз тарбияланувчилари ташкил этади. Умид қиламанки, “Бунёдкор”нинг умри узоқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”нинг умри узоқ бўлади"