23:10 / 22.09.2018
3 063

Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди

Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Pepsi Суперлигасининг 24-тур учрашувини жамоамиз Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув майдон эгаларининг фаоллигида бошланди. Дастлабки бўлимнинг 7-дақиқасида майдон эгалари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Авазбек Ўлмасалиев боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди – 1:0. Ушбу голдан сўнг жамоамиз ташаббусни ўз қўлига олди ва кетма-кет ҳужумларини ташкил эта бошлади. 21-дақиқада Ислом Рашидхонов ажойиб зарбаси билан, чамаси 18 метрлардан “Нефтчи” жамоаси дарвозасига гол киритди – 1:1.

Учрашувда ҳисоб тенглашгач, 42-дақиқагача жамоамиз фаол ҳаракат қилди. Аммо “Нефтчи” жамоасининг ана шу дақиқада ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз диққатини йўқотишди. Голга Шерзод Ҳакимов муаллифлик қилди – 2:1. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. Ҳар иккала жамоа имкон туғилгандан ҳужумлар ташкил этди. 61-дақиқада “Нефтчи” жамоаси ҳисобни 3:1га ўзгартиришга эришди. Бунда ҳимоячиларимиз Достонбек Тошматовни назаридан четда қолдиришди. Албатта бу ҳисоб жамоамизни фаоллашишига мажбур этди. Аммо яратилган вазиятларни голга айлантиришни имкони бўлмади.

Шундай қилиб, жамоамиз бу турда “Нефтчи”га мағлуб бўлди.

Энди”Насаф” навбатдаги 25-тур учрашувини 2 октябр куни ўз майдонида “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 24-тур

“НЕФТЧИ“ – “НАСАФ” 3:1 (2:1)
Голлар:
Авазбек Ўлмасалиев, 7’-1:0, Шерзод Ҳакимов, 42’-2:1, Достонбек Тошматов, 61’-3:1 – Ислом Рашидхонов, 21’-1:1

“Нефтчи”: 12.Музаффар Абдуллаев, 3.Шукурали Пўлатов (с), 14.Аброрбек Исмоилов, 18.Андрей Сидоров (23.Абдурахмон Абдулхақов, 46), 19.Авазбек Ўлмасалиев (45.Авазхон Маматхўжаев, 87), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 40.Бобурбек Юлдашев, 44.Достонбек Тошматов, 65.Шодиёр Ҳожиматов, 91.Шерзод Ҳакимов (7.Муродбек Бобожонов, 72), 95.Достонбек Турсунов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 10.Анвар Бердиев, 15.Дилёрбек Ирматов, 34.Игорь Таран, 64.Миржамол Неъматов, 90.Исломбек Каримов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с) (18.Бобир Давлатов, 74), 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Амиржон Сафаров, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев (15.Дилшод Саитов, 74), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов (28.Хуршидбек Мухторов, 81), 38.Акмал Мозговой, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 49.Ойбек Бозоров.
Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (54)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди