23:13 / 22.09.2018
4 116

Рўзиқул Бердиев “Нефтчи” ниманинг эвазига ғалаба қозонганини айтди

Рўзиқул Бердиев “Нефтчи” ниманинг эвазига ғалаба қозонганини айтди
“Нефтчи” – “Насаф” учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги учрашувда жамоамиз кўп вазиятларга эга бўлди. Лекин бу вазиятларни голга айлантира олмадик. “Нефтчи” жамоаси эса имкониятлардан тўлиқ фойдаланди ва ғалаба қозонди.

Бугунги учрашувни кўриб, хулоса қилиш мумкин, “Нефтчи” жамоаси иккинчи босқичда анча шаклланибди. Биринчи бўлиб стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштиргач эса, қарши ҳужумдан гол ўтказдик. Иккинчи гол жамоамиз руҳиятига салбий таъсир қилди.

Учинчи гол эса ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Аслида бу голгача яратилган қулай вазиятларни голга айлантиришимиз керак эди. Афсуски буни амалга ошира олмадик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев “Нефтчи” ниманинг эвазига ғалаба қозонганини айтди