06:30 / 23.09.2018
2 323

Роналду УЕФА ўзини таъқиб қилмоқда деб ҳисоблаяпти

Роналду УЕФА ўзини таъқиб қилмоқда деб ҳисоблаяпти
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Валенсия»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида майдондан четлатилишида айбдорларни топди.

Футболчининг фикрига кўра, Месталья стадионидаги можаро тасодиф эмас, бунда УЕФАнинг ҳам «қўли» бор. Монакода ўтказилган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига келмагани учун, ташкилот ундан айнан шу тарзда ўч олмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Бундан ташқари, «Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби «Реал»ни тарк этганидан сўнг, унга бўлган муносабат ўзгарганини ҳис қиляпти. Мадрид клубида ўйнаб юрганида Роналду 20 га яқин марта шунга ўхшаш тажовузкор ҳаракатларни қилган, аммо бирор марта майдондан четлатилмаган эди.

24 сентябрь куни Лондонда ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Агар Роналду ғалаба қозонмаса, мулозимларни нохолисликда айблаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду УЕФА ўзини таъқиб қилмоқда деб ҳисоблаяпти