07:31 / 23.09.2018
5 184

Жефф Монсон Нурмагомедов-Макгрегор жангида ким ғолиб бўлишини айтди

Жефф Монсон Нурмагомедов-Макгрегор жангида ким ғолиб бўлишини айтди
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегор устидан ишончли ғалабага эришади, деди май ойида Россия фуқаролигини олган америкалик жангчи Жефф Монсон.

"Ҳабиб Конорни барча беш раунд давомида янчиб ташлайди. У жангни тезда тугатишни истамайди, у рақибини эзади. Сўнгра қандай тарзда ютишни ўзи ҳал қилади", - деди Монсон.

Нурмагомедов – Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда ташкил этилади. Нурмагомедов учун бу жанг апрель ойида америкалик Эл Яквинта устидан қозонилган ғалабадан сўнг қўлга киритилган чемпионлик камарини ҳимоя қиладиган биринчи беллашувга айланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жефф Монсон Нурмагомедов-Макгрегор жангида ким ғолиб бўлишини айтди