20:35 / 23.09.2018
4 029

АГМК ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади

АГМК ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади
Суперлиганинг 24-турида АГМК клуби ўз майдонида «Сўғдиёна» футболчиларини қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашув 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якун топди.

Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида «Сўғдиёна» футболчиси ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнагани учун ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Тепиш учун келган Йован Жокич вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгалари устунлик қилишди ва 54-дақиқида Зафар Полвонов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Шу билан дарвозаларга гол киритилмади.

Суперлига 24-тур

АГМК – «Сўғдиёна» 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар:
Йован Жокич 45+1 пенальти, - 1:0. Зафар Полвонов 54, - 2:0 (Жасур Ҳасанов).

АГМК - Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Хожиакабаров, Азамат Исроилов, Зафар Полвонов (Милош Трифунович, 64), Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 90), Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Ойбек Қиличев (Музаффаржон Музаффаров, 71)

«Сўғдиёна» - Ширинбой Абдуллаев, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов (Шохжаҳон Ҳасанов, 70), Шаҳбоз Жўрабеков, Тоҳир Шамсиддинов, Санжар Рашидов (Нурилло Тўхтасинов, 59), Иззат Абдуллаев (Сернас Дарвидас, 46), Ким Донг Хи, Милош Симонович, Никола Милинкович, Нуриддин Ҳасанов

Огоҳлантиришлар: Ким Донг Хи 30, Тоҳир Шамсиддинов 38, Сардор Азимов 51, Владимир Бубанья 85.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади