09:43 / 24.09.2018
2 673

ЖЧ-2018 вақтида Муҳаммад Салоҳга уйқу берилмагани маълум қилинди

ЖЧ-2018 вақтида Муҳаммад Салоҳга уйқу берилмагани маълум қилинди
Tifo Football YouTube-канали Миср терма жамоаси ва унинг етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг Россияда ўтган ЖЧ-2018’даги иштирокига бағишланган видеони эълон қилди. Материалда мисрликлар ўзлари мусобақа вақтида машғулотлар ўтказиш жойи сифатида танлаган Грознийда нималар билан шуғулланишгани ҳақида сўзланган.

Видео муаллифининг таъкидлашича, Салоҳ биринчи машғулотга келмаган, Чеченистон раҳбари меҳмонхонага футболчининг ёнига келиб, уни уйқудан уйғотиб, шахсан ўзи машғулот базасига олиб келган.

Материалда айтилишича, Грознийда Салоҳни шунчаки “суҳбатини олиш” учун бир неча бор уйқудан уйғотишган.

Бугунги куннинг энг яхши футболчиларидан бири Салоҳга уни сиёсий мақсадларда қўллашлари ёқмаган, у ўзини ноқулай ҳис қилган ва эҳтимол ушбу ҳолат Миср термасининг мусобақадаги нурсиз иштирокига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Салоҳ жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этиб, иккита голга муаллифлик қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)