12:43 / 24.09.2018
4 325

Бугун ФИФА 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди (фото, видео)

Бугун ФИФА 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди (фото, видео)

Бугун Лондондаги Royal Festival Hall’да ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тантанали тадбир Тошкент вақти билан соат 22:30 да (маҳаллий вақт билан 16:30) бошланади.

Дастлабки маълумот сифатида айтиш ўринлики, маросим жаҳон бўйича ҳеч қайси телеканал орқали жонли эфирда намойиш этилмаслиги мумкин.

Бугун ФИФА қуйидаги 9 та йўналишда энг яхшиларни эълон қилади:

1. Энг яхши футболчи (эркаклар футболида)

Криштиану Роналду (Португалия, «Ювентус»)
Лука Модрич (Хорватия, «Реал»)
Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»)

2. Энг яхши футболчи (аёллар футболида)
Ада Ҳегерберг (Норвегия, «Лион»)
Женифер Марозсан (Германия, «Лион»)
Марта (Бразилия, «Орландо Прайд»)

3. Энг яхши мураббий (э)
Златко Далич (Хорватия)
Дидье Дешам (Франция)
Зинедин Зидан («Реал»)

4. Энг яхши мураббий (а)
Рейналд Педрос («Лион»)
Асако Такакура (Япония)
Сарина Уигман (Нидерландия)

5. Энг яхши дарвозабон
Тибо Куртуа (Бельгия, «Реал»)
Каспер Шмейхель (Дания, «Лестер»)
Уго Льорис (Франция, «Тоттенҳэм»)

6. Ҳалол ўйин соврини

7. Энг яхши мухлислар

Себастьян Каррера – Чилининг «Депортес Пуэрто-Монт» клуби мухлиси. «Кокимбо Унидо» клубига қарши сафар ўйинида севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун 3000 км йўл босиб, меҳмон жамоа мухлисларига ажратилган секторда якка ўзи ишқибозлик қилгани учун;
Япония ва Сенегал терма жамоалари мухлислари – ЖЧ-2018даги ишқибозлик маданияти учун;
Перу терма жамоаси мухлислари – ЖЧ-2018га 40 мингдан кўпроқ киши бўлиб ташриф буюргани ва 36 йил ичида илк марта мундиалга чиққан жамоани жуда юқори даражада қўллаб-қувватлагани учун.

8. Йилнинг рамзий терма жамоаси
Жами 55 нафар футболчи. Шундан дарвозабонлар - 5, ҳимоячилар – 20, яримҳимоячилар – 15, ҳужумчилар – 15 нафар.

9. Энг чиройли гол учун бериладиган Ференц Пушкаш номидаги мукофот
Гарет Бэйл («Реал» - «Ливерпуль» ўйинидаги гол)
Денис Черишев (Россия – Хорватия)
Криштиану Роналду («Реал» - «Ювентус»)
Лазарос Христодулопулос (АЕК - «Олимпиакос»)
Жоржиан де Арраскаэта («Крузейро» - «Америка»)
Райли Макгри («Ньюкасль» - «Мельбурн Сити»)
Лионель Месси (Аргентина – Нигерия)
Бенжамен Павар (Франция – Аргентина)
Рикардо Куарежма (Португалия – Эрон)
Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль» - «Эвертон»)

Совринлар орасида энг кўп диққатга сазовори, шубҳасиз, йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган «The Best» мукофотидир. ФИФА 1991 йилдан буён йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилиб келади. 2010-2016 йилларда ФИФАнинг энг яхши ўйинчи соврини ва Франциянинг нуфузли France Football нашри томонидан таъсис этилган «Олтин тўп» мукофоти бирлаштириб келинган, аммо 2016 йил якунидан бошлаб улар яна алоҳида-алоҳида топшириладиган бўлганди.

France Football`нинг «Олтин тўп»идан фарқли ўлароқ, ФИФАнинг «Энг яхши» совринлари овоз бериш орқали аниқланади. 25 фоиз овоз мухлислар ва жамоатчилик фикри, яна 25 фоиз жаҳон оммавий ахборот воситалари берган овозга асосланади. Қолган 50 фоизлик овоз бериш ҳуқуқи барча терма жамоалар бош мураббийлари (25%) ва уларнинг сардорларига (25%) берилган.

Ўтган йили ФИФА Португалия терма жамоаси ва ўша вақтда «Реал» ҳужумчиси бўлган Криштиану Роналдуни энг яхши дея эътироф этганди. Бу сафар ҳам номзодлар орасидан жой олган Роналду бугунги тақдирлаш маросимига келмайди. Бунга футболчи «Ювентус»нинг тиғиз тақвимини сабаб қилиб келтирган. Яқинда бўлиб ўтган Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан фарқли равишда, бу сафар Роналду ташкилотчиларни кела олмаслиги ҳақида олдиндан хабардор қилган.

Шу билан бирга, 2006 йилдан буён илк марта йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар учлигига киритилмаган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Лондондаги тадбир иштирокчиси бўлиши кутилмоқда. У энг яхши ўйинчи бўлиш учун даъвогарлар учлигида бўлмаса-да, йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олиши ва энг чиройли гол муаллифи сифатида эътироф этилиши мумкин. Унинг ЖЧ-2018даги Нигерия термаси дарвозасига киритган голи Пушкаш совринига номзод қилиб кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун ФИФА 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди (фото, видео)