
"Оксфорд Юнайтед" бош мураббийи Карл Робинсон "Манчестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги баҳсида (0:3) ўзини кўрсатган "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Филип Фоденни мақтади.
18 ёшли футболчи Манчестер жамоасининг 3та голидан 2тасида иштирок этди (1та гол, 1та ассистент).
"Фоденнинг оёқлари учун жон бериш мумкин. Унинг имкониятлари жуда катта. Филипнинг ўйинида биз анчадан бери соғинган нарса бор. Унинг ҳаракатлари менга "Барселона"даги Иньестани эслатиб юбормоқда" - дейди Робинсон.
Жорий мавсум Фоден АПЛнинг 2та учрашувида майдонга тушди.
Манба: Championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар