Расман: Евро-2024 Германияда ўтказилади

Расман: Евро-2024 Германияда ўтказилади
Европа чемпионати-2024 Германияда ўтказилади. Бундай қарор УЕФА Ижроқўм аъзоларининг Ньон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Овоз бериш натижаларига кўра немислар "заявкаси" туркларни ортда қолдирди.

Кўхна қитъа чемпионатининг ўйинлари қуйидаги шаҳарларда ўтказилади: Гамбург, Берлин, Лейпциг, Гельзенкирхен, Дортмунд, Дюссельдорф, Кёльн, Франкфурт, Штутгарт, Мюнхен.

2024 йилнинг июнь-июль ойида бўлиб ўтадиган мусобақада 24та жамоа иштирок этади.
Расман: Евро-2024 Германияда ўтказилади
Бунгача Германия 2 бор Жаҳон чемпионатини ва бир маротаба Европа чемпионатини ўзида қабул қилган. 1988 йил Германияда ўтган Европа чемпионатида Марко ван Бастени бор Голландия терма жамоаси чемпион бўлган.
Расман: Евро-2024 Германияда ўтказилади
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар