
Бугун, 29 сентябрь санасида Испания Ла Лигасида 7-тур беллашувлари давом эттирилади.
Кеча «Райо Вальекано» ҳамда «Реал Сосьедад» учрашуви билан мазкур тур бошланганди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга эришди.
Бугунги кун тақвимидан 4 учрашув ўрин олган.
Жумладан, «Реал Сосьедад» ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилади. Беллашув бошланиши 16:00 га белгиланган.
Ўтган турда «Леганес»га мағлуб бўлган «Барселона» бу сафар ўз уйида «Атлетик Б»ни қабул қилади. Ўйин 19:15 да бошланади.
Ўтган турда «Реал Мадрид»ни мағлуб этган «Севилья» «Эйбар» майдонига сафар қилади. Учрашув 21:30 да бошланишини белгиланган.
«Реал Мадрид» бугун Мадрид дербиси «Атлетико»га қарши кураш олиб боради. Баҳс 23:45 да бошланади.
Ла Лига 7-тур беллашувлари
28 сентябрь, жума
«Райо Вальекано»—«Эспаньол» 2:2
Голлар: 1:0—6 де Томас, 1:1—19 Борха, 1:2—45 Гранеро, 2:2—47 пенальти Какута.
29 сентябрь, шанба
«Реал Соседед»—«Валенсия» 16:00 UzReport-TV
«Барселона»—«Атлетико Б» 19:15 UzReport-TV
«Эйбар»—«Севилья» 21:30
«Реал Мадрид»—«Атлетико Мадрид» 23:45 Futbol-TV
30 сентябрь, якшанба
«Уэска»—«Жирона» 15:00
«Вильярреал»—«Вальядолид» 19:15
«Леванте»—«Алавес» 21:30
«Бетис»—«Леганес» 23:45
1 октябрь, душанба
«Сельта»—«Хетафе» 00:00 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар