21:50 / 29.09.2018
3 519

«Барселона» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

«Барселона» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Барселона» – «Атлетик» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди.

Ўйиннинг 41–дақиқасида Де Маркос чап қанотдан узатиб берилган тўпга тўхтатмасдан зарба бериб тер Стеген дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг ташаббус буткул мезбонлар томонига ўтди, бироқ танаффусгача ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда каталонияликлар бир қатор ўзгаришлар қилишди ва бу жамоа ҳужумларини янада кескинлаштирди. Ўйин якунланиши арафасида Лионель Месси дарвозадан қайтган тўпни эгаллаб олди ва уни марказга узатди, у ерда Мунир Эл-Ҳаддоди яқин масофадан дарвозани нишонга олди.

Шу тариқа, «Барселона» Примерадаги ғалабасиз сериясини учта ўйинга етказди. «Реал»дан ҳам очко тортиб олган басклар бу сафар ҳам гранд клубни қийин аҳволга солиб қўйишди.

Ла Лига, 7-тур

Барселона – Атлетик 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 41 Де Маркос, 1:1 – 84 Мунир.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто (Бускетс, 51), Коутиньо, Ракитич, Дембеле (Мунир, 80), Видаль (Месси, 55), Нелсон Семеду, Суарес.

Атлетик – Мендибиль, Мартинес (Ноласкоайн, 23), Йерай Альварес, Баленсиага, Берчиче, Беньят (Сан Хосе, 67), Дани Гарсия, Сусаета, Рауль Гарсия, Де Маркос, Иньяки Уильямс (Адурис, 79).

Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (48), Ракитич (78), Бускетс (89), Дани Гарсия (90), Ноласкоайн (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди