13:00 / 30.09.2018
3 244

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувида кўплаб телевизор, чангютгич ва телефон ўйналади

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувида кўплаб телевизор, чангютгич ва телефон ўйналади
Ўзбекистон чемпионати Суперлигаининг 25-турида “Бунёдкор” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Ушбу ўйин 3 октябрь (чоршанба) куни “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Шу куни стадионга келган томошабинлардан энг омадлилари уйларига бир қанча телевизор, чангютгич ҳамда уяли алоқа телефони билан қайтишга муваффақ бўладилар. “Бунёдкор” футбол клуби томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун кўнгилочар акцияда айнан шу қимматбаҳо совринлар ўйналади. Худди шундай акциялар “Бунёдкор”нинг мавсум охиригача бўлган барча уй беллашувларида ҳам албатта ташкил этилади.

“Бунёдкор” - “Навбаҳор” учрашувига кириш чипталари нархи – 10.000 сўм. CIP тоифа чипталар эса – 20.000 сўм. Чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувида кўплаб телевизор, чангютгич ва телефон ўйналади