Биз олган маълумотларга кўра, ЎФА рахбарияти Токио-2020 Олимпиадаси саралаш босқичи аввалидан хорижлик мураббий излашни бошлади.
Бундан аввал ЎФА Олимпия термасига Миржалол Қосимовни бош мураббий сифатида эълон қилган эди. Маълумотларимизга кўра, мутахассис ва ташкилот ўртасида шартнома имзоланмаган экан.
«Олимпиадага йўлланма берувчи U23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2020 йилнинг январида Таиландда ўтказилади. Қитъа чемпионатига бориш учун саралаш турнирига эса келгуси йилнинг март ойида Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
Биз Миржалол Қосимовни Тошкентда ўтадиган турниргача футболчиларни саралаб, улар билан машғулот ўтказиш учун жамоага мураббий қилиб тайинлаганмиз.
Лекин аввал бошдан бу лавозимга ҳам чет элдан тажрибали мураббийлардан бирини тайинлаш учун музокаралар олиб бораётган эдик.
Айни пайтда 3-4 нафар номзоддан бирини танлаш борасида ягона тўхтамга келишимиз керак. Музокаралар биз кутганимиздан-да тезроқ ҳал бўлмоқда. Бир ойларда Испаниядан олимпия терма жамоасига янги бош мураббий таклиф қилинади.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ҳам вазиятдан хабари бор. У ҳам Испания футбол бозорини яқиндан биладиган мутахассис сифатида шу жойга мурожаат қилишимизни маъқуллаган», — деган У.Аҳмаджонов “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қайси хорижлик мураббий бошқариши аниқ бўлди

U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди (фото)

Умид Аҳмаджонов: "Олимпия терма жамоасига испаниялик мураббий келади"

Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон U17 терма жамоасига бош мураббий тайинланди