
«Ювентус» клуби ҳимоячиси Алекс Сандро жамоасининг Италия чемпионати 7-турида «Наполи» устидан қозонилган ғалаба (3:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Улар жуда ҳам яхши бошлашди, биз эса хатога йўл қўйдик ва бунинг учун рақиб жазолади. Шунга қарамай биз ўзимизни тўлиқ 95-дақиқа тутиб турдик, ҳамма жамоа ҳам бунга қодир эмас.
Бу баҳс 6 очколик ўйин эди. Шу тарзда давом этиб, ҳимояда ўйинни яхшилаш ва ҳужумда барқарор бўлиш лозим.
Криштиану Роналду ажойиб ўйин ўтказди. У «Ювентус» жамоасини янги даражага кўтарди. Криштиану ҳар куни янада яхши бўлиш учун меҳнат қилади, жамоа ҳам шунга қараб ишламоқда», - дейди Сандро.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар