22:07 / 01.10.2018
2 766

Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади (тўлиқ матн)

Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади (тўлиқ матн)
ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У терма сафида 14 йил давомида фаолият юритиб келди.

«Ҳар бир ҳикоянинг боши ва якуни бор. Мана менинг терма жамоадаги фаолиятим охирига етди. Мен учун терма жамоани Россияда бўлиб ўтган ЖЧ да сардор сифатида иштирок этиш катта фахр бўлди. Очиғини айтсам, мен бу ҳақида орзу ҳам қилмаганман. Бу иш амалга ошди ва бу менинг термадаги фаолиятимнинг энг чўққиси деб айтаман. Ҳа биз жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритмадик, лекин йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилди. Асосийси, орамизда бефарқлар бўлмади. Ва жамоанинг чорак финалга чиққани кичик бўлса ҳам бахт эди», - дейди ЦСКА посбони.

Дарвозабон ўзининг кетишига изоҳ бериб ўтди: «термада 15 йил – катта муддат. Йилдан йилга икки томонда максимал зўриқишда ўйнаш қийинлашиб бораверди. Жароҳатларни инобатга олганда эса қайта тикланиш учун кўпроқ вақт талаб қилади. Ва айнан ҳозир мен ёшларга йўл очиш ва ЦСКА клубидаги ўйинларга эътибор қаратиш кераклигини англаб етдим. Мен кўнглимни ҳотиржам қилиб кетмоқдаман: Россияда яхши ва умидли ёшлар пайдо бўлган, баъзи футболчиларимиз четда ҳам ўзини кўрсатишмоқда. Биз ёшларга ишонч билдиришимиз ва қўллаб-қувватлашимиз лозим. Бу ёшлар биздан ҳам омадли бўлсин. Бундан фақатгина хурсанд бўламиз!».

Акинфеев ўзининг фаолиятида қандай бўлса ҳам таъсир кўрсатган одамларни ҳам унутмади: «Терма жамоадаги барча мураббийларимга рахмат демоқчиман, мен улар билан узоқ йиллар давомида мамлакат шарафини ҳимоя қилиб келдик. Россия – олға!»

Акинфеев Россия терма жамоасида 2004 йили дебют қилган. Терма жамоа сафида посбон 2008 йили Европа чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган. Акинфеев ЦСКА клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади (тўлиқ матн)