11:14 / 02.10.2018
3 219

Роналдунинг “Реал”дан кетиши сабаблари маълум бўлди

Роналдунинг “Реал”дан кетиши сабаблари маълум бўлди
Испания ОАВ лари Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Роналдунинг клубни тарк этиши сабабларини маълум қилди, дея хабар қилди Даракчи нашри.

El Mundo Deportivo нашри ёзишича, португалиялик футболчини раҳбарият томонидан қилинган “адолатсизлиги” дилини сиёҳ қилган.

Биринчидан, Роналду Испания ғазначилиги томонидан ўзини солиқ тўлашдан бош тортганликда айблаганларидан ғазабга келган.

Иккинчидан, беш карра “Олтин тўп” соҳиби клуб унинг маошини кўтаришдан бош тортганидан танг аҳволда қолган, ахир, шу орқали у солиқ масаласини ҳал этиши мумкин эди. Бинобарин, Кришнинг ойлик маоши “Барселона”нинг Мессиси, ҳатто Неймарникидан ҳам кам бўлган.

Учинчидан, клубнинг атоқли футболчилари қаторида Роналду йўқ эди.

Шу тарзда 33 ёшли Роналду “Реал”дан “Ювентус”га ўтиб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)