
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз 13 ва 16 октябр кунлари Тошкентда КХДР ҳамда Қатар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.
Ушбу учрашувларга тайёргарлик 6 октябрдан бошланади. “Насаф” футбол клубидан мазкур учрашувларга ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков таклиф этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Ҳамробеков илк марта Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизга таклиф этилмоқда.
Шунингдек МТЖ мураббий штабига дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳамда массажчи Андрей Безбородовлар ҳам жалб этилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар