Ўзбекистон Кубоги финали "Пахтакор" ва "АГМК" ўртасида кечади. Бу учрашувда ким ғалаба қозонишини олдиндан таҳмин қилиш қийин бўлмаса керак. Бахтиёр Ашурматов шогирдларига бўлган барча ҳурматни сақлаган ҳолда айтамиз, финалда ҳам Қўқондаги ўйин сценарийси такрорланса керак.
Ўз навбатида "Пахтакор" учун ҳам Ўзбекистон Кубоги финали мавсумдаги энг асосий учрашув бўлиб қолиши эҳтимоли катта. Чунки "Локомотив" чемпионлик курашида дадил кетмоқда ва мавқеини осон бой бермаслиги турган гап. "Шерлар" учун мавсумни совринсиз якунлашдан ёмони йўқ. Ҳар ҳолда икки йилдан буён "суперклуб" бўлиш даъвосида юрибди.
Токи чемпионлик курашида ҳамма нарса аниқ эмас экан, Шота Арвеладзенинг асосий умиди айнан Кубок бўлиб қолаверади. Агар "АГМК" ғалаба қозонсачи, дерсиз? У ҳолда гуржистонлик мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилмаса, "Пахтакор" суперклуб бўлиш даъвосидан воз кечса ҳам бўлаверади.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Абдуллоҳ
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар

Андрей Шипилов: Чемпионлик учун курашда "Пахтакор"га кимлар рақобат кўрсатади?

Суперлига жамоалари ўртасидаги 2018 йилги мавсум тақвими тасдиқланди

Исмоил Гонсалвеш: "Асосий мақсадимиз – чемпионлик"

Суперлигага қуръа ташланди

ШОТА Арвеладзе: “ПАХТАКОР”га ғалабалар зарур эканини биламан”

Ўзбекистон кубоги. «Бухоро» «Пахтакор»ни турнирдан чиқариб юборди