06:30 / 03.10.2018
3 440

Карлуш Кейруш: "Қийин, лекин биз Осиё Кубогига тайёрмиз"

Карлуш Кейруш: "Қийин, лекин биз Осиё Кубогига тайёрмиз"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Осиё Кубогида ғолиблик учун кураш қийин бўлишини айтиб ўтди.

Маълумки, Эрон биринчи бор Осиё Кубогида 1976 йил зафар қучган. Кейрушнинг айтишича, яна ғалаба қозониш пайти келди.

"Бош мураббий сифатида менинг ишим жамоани мақсад сари тўғри йўналтириш. Биз навбатдаги Осиё Кубогига фақат ғолиблик учун борамиз. Қийин бўлади, лекин мусобақага тайёрмиз".

"Осиё Кубогида фаворитлар кўп. Номлар ҳақида гап кетганда мен Австралия, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистонини алоҳида таъкидлаган бўлардим", - дейди португалиялик мураббий.

Эрон терма жамоаси "D" гуруҳида Ироқ, Вьетнам ва Яманга қарши баҳс олиб боради. Форслар дастлабки учрашувни 7 январь куни Яманга қарши ўтказишади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлуш Кейруш: "Қийин, лекин биз Осиё Кубогига тайёрмиз"