
UFC чемпиони камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманни рақибининг кечикаётгани сабабли у бошлангандан 15 дақиқа ўтиб тарк этди.
Матбуот анжуман давомида саволларга фақат Нурмагомедовнинг ўзи ва UFC президенти Дэйна Уайт жавоб берган. Ирландиялик эса россиялик жангчи кетгандан 10 дақиқа ўтиб келган ва тирбандликлар сабабли кеч қолганини айтган.
“Мухлисларга катта раҳмат, уларсиз бу жанг бўлмасди. Бироқ мен бу болани 15 дақиқадан бери кутмоқдаман, у эса ҳамон йўқ. Бу ҳурматсизликдир. Эртага вазн ўлчаш маросимида учрашамиз”, деб айтган Нурмагомедов кетишидан аввал.
Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрда Лас-Вегасда бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар