2 742
Баткенда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон клублари ўртасида “Фарғона водийси кубоги” ўтказилади
Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Борган сайин қитъа клублар ўртасидаги турнирлари ва қолаверса Осиё кубоги иштирокчилари географияси кенгайиб бормоқда. Бу эса Осиёнинг барча мамлакатларида ҳам қўшни давлатлар футболига бўлган эътибор ортишига хизмат қилмоқда.
Шу ўринда жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали ҳам янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтади. Унда Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишади. Учрашувлар Баткен шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда шунингдек, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Таъкидлаш жоиз, келаси йиллардан анъанавий тарзда ўтказилувчи мазкур мусобақада янада кўпроқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди