10:37 / 07.10.2018
7 113

UFCнинг "йил жанги"да Ҳабиб Нурмагомедов ғалаба қозонди

UFCнинг "йил жанги"да Ҳабиб Нурмагомедов ғалаба қозонди
Бир неча дақиқалар олдин АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile аренасида аралаш яккакурашлар (ММА) жангларини ташкиллаштириб келувчи UFC тарихидаги ёрқин тўқнашувлардан бири – россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор МакГрегор ўртасида бўлиб ўтди. Ҳабиб Нурмагомедов муддатидан олдин ғалабага эришди ва енгил вазндаги чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Бугунги тўқнашувни ҳисобласак, Конор UFC даги фаолияти давомида 25 та жанг ўтказиб, 21 бора, жумладан, 18 нокаут, бирида рақиб таслим бўлиши, 2 тасида эса ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган. Тўртта жангда рақибларига таслим бўлиб, мағлубиятга учраган. Ҳабиб эса фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут, 9 таси рақибларнинг таслим бўлиши, 10 таси ҳакамлар қарори билан).

Трансляциядан тушган маблағ ва бонусларни ҳисобга олмаганда, 30 ёшли Конор МакГрегор ушбу жангдан 3 млн АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлган бўлса, Ҳабиб эса 2 млн доллар эгасига айланди.

Маълумот ўрнида, Конор ва Ҳабиб ўртасидаги чемпионлик жанги UFC229 мусобақаси доирасида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада кечанинг ёрқин жангидан ташқари, 3 та асосий вa 8 та рейтинг жанглари ҳам белгиланган эди. Асосий жанглар қаторида Тони Фергюсон ва Энтони Петтис ҳам ўзаро куч синашди. Фергюсон иккинчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратиб, фаолиятидаги 24-ғалабасини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFCнинг "йил жанги"да Ҳабиб Нурмагомедов ғалаба қозонди