10:43 / 08.10.2018
3 587

Параосиё ўйинларида яна 2 та олтин. Спортчимиз Осиё рекордини ўрнатди

Параосиё ўйинларида яна 2 та олтин. Спортчимиз Осиё рекордини ўрнатди
Жакартада Параосиё ўйинларида иштирок этаётган яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медаль соҳибига айланди.

Камолахон Абдуллаева узунликка сакраш, Александр Свечников найза улоқтириш баҳсларида ғолиб чиқиб, терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйишди.

Маълумот учун, Камолахон Абдуллаева Параосиё ўйинларида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича чемпионликни қўлга киритган дастлабки спортчи бўлди.

Мусобақаларнинг биринчи кунида ўзбекистонлик тўрт нафар атлет сузиш баҳсларида 2 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритишган эди. Шу тариқа, ҳозирга келиб Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 4 тага етди.

Эътиборлиси, эркаклар ўртасида S13 йўналишида 400 метрга эркин сузиш бўйича иштирок этган Дмитрий Хорлин барча рақибларини ортда қолдириш билан бирга Осиё рекордини ўрнатди. У ўз чиқишини 4 дақиқа 9,23 сонияда якунлаб, қитъа рекордини янгилаган. Бундан аввалги рекорд 4 дақиқа 26,98 секундни ташкил этган.

Ўнгдан биринчи - Дмитрий Хорлин
Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Параосиё ўйинларида яна 2 та олтин. Спортчимиз Осиё рекордини ўрнатди