11:07 / 08.10.2018
3 489

«Барселона» «Месталья»да «Валенсия» тўсиғидан ўта олмади

«Барселона» «Месталья»да «Валенсия» тўсиғидан ўта олмади
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Валенсия» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Месталья» стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув дебюти мезбонлар учун омадли келди, 2-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Эсекьель Гарай яқин масофадан дарвозага жойлаб ҳисобни очди. Шундан сўнг устунлик каталонияликлар томонида бўлди.

Меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари 23–дақиқага келиб ўз самарасини берди. Луис Суаресдан узатма қабул қилиб олган Лионель Месси жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда икки томонда ҳам бир қанча имкониятлар бўлди, бироқ учрашув якунига қадар дарвозалар дахлсиз қолди.

Шу тариқа, катлонияликлар Примерадаги ғалабасиз серияларини давом эттирадган бўлдилар. «Барселона» очколарини 15тага етказиб олган ҳолда «Атлетико» билан иккинчи поғонани бўлишиб турибди.

Ла Лига, 8-тур

Валенсия – Барселона 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар:
1:0 – 2 Гарай, 1:1 – 23 Месси.

Валенсия – Нето, Гарай, Гайя, Пиччини, Габриэл, Солер, Парехо, Кондогбиа (Коклен, 79), Гедеш (Черишев, 12), Батшуайи, Гамейро (Родриго, 67).

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Вермален, Ракитич, Бускетс, Артур (Рафинья, 88), Коутиньо (Дембеле, 84), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Суарес (41), Солер (43), Коутиньо (58), Парехо (58).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Месталья»да «Валенсия» тўсиғидан ўта олмади