23:02 / 09.10.2018
2 781

“Фарғона водийси кубоги”: “Нефтчи” турнирни ғалаба билан бошлади

“Фарғона водийси кубоги”: “Нефтчи” турнирни ғалаба билан бошлади
9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақада Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишмоқда. Бугун “Фарғона водийси кубоги”старт олди.

Унда иштирок этаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси илк ўйинини Баткен вилояти терма жамоасига қарши ўтказди. Қизиқарли кечган беллашувда “Нефтчи” рақибни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Баткен – “Нефтчи” – 1:7

Голлар:
Раззоқов (46) – Бобур Юлдашев (28, 39), Андрей Сидоров (30), Абдураҳмон Абдулхақов (33), Ислом Тошпўлатов (71), Достон Абдурахмонов (83), Жамшид Қобулов (89).

Таъкидлаш жоизки, мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда шунингдек, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Илк ўйинда фарғоналик ёш футболчилар Баткен (U-12) жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Эртага “Нефтчи” Қирғизистоннинг “Олой” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Фарғона водийси кубоги”: “Нефтчи” турнирни ғалаба билан бошлади