
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийси Абдулманноп Нурмагомедов ўғлини Конор Макгрегор билан жангдан сўнг содир бўлган ҳодиса учун жазоламасликка қарор қилди, дея хабар беради Kun.uz.
Нурмагомедов Макгрегорни бўғиш усули билан таслим этди. Жангдан сўнг, россиялик жангчи октагондан ташқарида муштлашув уюштирди. Бунга унинг отаси ўғлини UFC’дан ҳам қаттиқроқ жазолаши ҳақида маълум қилганди.
«Бизда жаҳон, олимпия чемпионлари, клуб президентлари, вице-президентларидан иборат бўлган спорт фахрийлари тўпланди. Улар ўтириб, юз берган ҳодиса устида бош қотиришди, ақлли одамлар унга юз берган воқеани эслатмаслик кераклигини айтишди. Мен кўпчилик билан рози бўлдим. Ҳабиб билан учрашганимизда, бир-биримизга қарадик, бу мавзу ҳақида гаплашмадик», - дея маълум қилди катта Нурмагомедов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар