ЎФА Ўзбекистон ОТЖга хориждан мураббий қидирмоқда

  • 10-10-2018, 20:14
  • 515
  • Спорт
  • ЎФА Ўзбекистон ОТЖга хориждан мураббий қидирмоқда
    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади. Ўша саралашга тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия терма жамоамиз эртага Тошкентда йиғинни бошлайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Хабарингиз бор, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Миржалол Қосимов бошқариши ҳақида хабар қилинган эди. Аммо “Бунёдкор” клуби бош мураббийи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Олимпия терма жамоасини бошқара олмаслигини маълум қилган. Шундай бўлсада, ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ҳамиша терма жамоага ёрдам беришга тайёр эканини ҳам билдириб ўтди.

    Шундан сўнг терма жамоага хориждан мураббий олиб келиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ЎФА мутасаддилари бу масала борасида жиддий иш олиб боришмоқда. Унгача Ўзбекистон олимпия терма жамоасини таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров катта мураббий сифатида шуғуллантириб туради.

    Равшан Ҳайдаров ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Жумладан, унинг қўлостида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг январь ойида Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолибликка эришган эди.

    Равшан Ҳайдаров мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод бўлган қуйидаги футболчиларни синовдан ўтказиб олади.

    Дарвозабонлар:
    Эргашев Умиджон"Насаф"
    Хамроев Умиджон"Пахтакор"
    Зиёвутдинов Низом АГМК

    Ҳимоячилар:
    Кобилов Ислом "Бунёдкор"
    Алижонов Илҳом "Насаф"
    Ғофуров Ҳусниддин "Нефтчи"
    Аликулов Ҳусниддин "Машъал"
    Насруллаев Шерзод "Насаф"
    Саитов Дилшод "Насаф"
    Сатторов Худойшукур "Металлург"
    Рустамов Ойбек "Қўқон-1912"

    Ярим ҳимоячилар:
    Абдуллаев Абдулла "Бунёдкор"
    Мухитдинов Шароф "Насаф"
    Исмоилов Аброрбек "Нефтчи"
    Урунов Остон "Навбаҳор"
    Умиров Даврон "Бунёдкор"
    Нуруллоев Сухроб "Металлург"
    Тўхтасинов Нурилло "Сўғдиёна"
    Қодирқулов Санжар "Бунёдкор"
    Икромов Фаррух "Бунёдкор"
    Рашидхонов Ислом "Насаф"

    Ҳужумчилар:
    Абдихолиқов Бобир "Насаф"
    Амонов Азизбек "Локомотив"
    Мираҳмадов Миржаҳон "Бунёдкор"

    » » ЎФА Ўзбекистон ОТЖга хориждан мураббий қидирмоқда