23:15 / 10.10.2018
3 545

Зидан «Реал»ни Перес туфайли тарк этгани маълум бўлди

Зидан «Реал»ни Перес туфайли тарк этгани маълум бўлди
«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасида яримҳимоячи Гарет Бэйлни кўришни истамаган.

Январда мутахассис клуб президенти Флорентино Перес билан уэльслик футболчини ёзда сотиб юбориш ҳақида келишувга эришган. Бироқ, Бэйлнинг «Ливерпуль»га (3:1) қарши Чемпионлар Лигаси финалида иккита гол уриши Переснинг фикрини ўзгартириб юборган.

Шундан сўнг, президент директорлар кенгаши аъзоларига Бэйл Криштиану Роналдудан анча яхшироқ эканини айтган, деб хабар беради Tribalfootball.

Перес ўз ваъдасида турмагач, Зидан клубни тарк этишга қарор қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)