06:00 / 11.10.2018
3 567

Ўзбекистон Параосиё ўйинларида ўз рекордини янгилади!

Ўзбекистон Параосиё ўйинларида ўз рекордини янгилади!
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Ўйинларнинг тўртинчи куни ҳам ҳамюртларимиз учун омадли келди. Бугун спортчиларимиз томонидан 15 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 7 таси олтин, 3 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.

Бугунги совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

Васила Алибоева (дзюдо)
Ширин Шарипов (дзюдо)
Темурбек Гиязов (енгил атлетика)
Бобиржон Омонов (енгил атлетика)
Мансур Абдирашидов (енгил атлетика)
Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)
Фотимахон Амилова (сузиш

Кумуш:

Шуҳрат Бобоев (дзюдо)
Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)
Моҳигул Ҳамдамова (енгил атлетика)

Бронза:

Шариф Ҳалилов (дзюдо)
Ферузахон Юсупова (дзюдо)
Сабина Суханова (енгил атлетика)
Ислам Асланов (сузиш)
Нигорахон Мирзоҳидова (сузиш)

Шу тариқа, ўйинларнинг тўртинчи кунидан сўнг ҳисобимиздаги медаллар сони 47 тага етди. Вакилларимиз томонидан шу кунгача 25 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медаллари қўлга киритилган. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа хисобида Хитой, Жанубий Корея ва Эрондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Қайд этиш лозимки, ушбу натижалар орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларидаги рекордни янгилади. Тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган Параосиё ўйинларида спортчиларимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган эдилар. Ҳали ўйинлар якунланишига икки кун борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу кўрсаткич янада яхшиланиши аниқ.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясини муборакбод этади.

Манба: olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Параосиё ўйинларида ўз рекордини янгилади!