Ҳабиб Нурмагомедов ўзига келиб тушган таклиф ҳақида маълум қилди

Ҳабиб Нурмагомедов ўзига келиб тушган таклиф ҳақида маълум қилди
Енгил вазн тоифасида Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг маълум қилишича, унга WWE рестлинг-промоушндан таклиф келиб тушган.

«WWE уларга келишни сўради. Йигитлар, сизлар нима деб ўйлайсиз?» - дея ёзган Ҳабиб твиттердаги саҳифасида. У постига #SmashLesnar (Брок Леснарни дўппослаш) ва #FakeFights (ҳақиқий бўлмаган жанглар) хэштегларини ҳам қўшиб қўйди.

6 октябрь куни Лас-Вегасда Нурмагомедов UFC 229 мусобақаси доирасида енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Кечанинг асосий жангида у ирландиялик Конор Макгрегорни мағлубиятга учратди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар