21:40 / 13.10.2018
3 127

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Миллий” стадионида бўлиб ўтган ўйинда ҳамюртларимиз икки тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг устунлигида бошланди. Тўпни назорат қилган Ўзбекистон терма жамоаси рақиб жарима майдони атрофида бир қатор хавфли вазиятларни содир этди. Учрашувда ҳисоб 37-дақиқага келиб очилди: Даврон Хошимов тўпни ўнг қанотдан жарима майдони марказига узатди, у ерда Марат Бикмаев боши билан дарвозани ишғол қилди.

Голдан сўнг рақиб футборлчилари ҳам жонланиб қолишди ва тайм мобайнида илк бор Нестеров дарвозаси атрофида пайдо бўлишди.

Иккинчи бўлим ҳам ҳамюртларимизнинг ташаббуси билан бошланди. Яна рақиб жарима майдони атрофида бир қатор яхши вазиятлар юзага келди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша Бикмаев тўп киритиб учрашувда дубль қайд этиб қўйди

Шу тариқа, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.

Ўзбекистон - КХДР 2:0
13 октябрь. "Миллий" стадиони. 19:00


Ҳакамлар: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

Голлар: Марат Бикмаев 37, - 1:0. Марат Бикмаев 90+1, - 2:0.

Ўзбекистон - 1.Игнатий Нестеров - 24.Даврон Ҳошимов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 29.Владимир Козак - 7.Азизбек Ҳайдаров (15.Одилжон Ҳамробеков, 36), 16.Отабек Шукуров - 9.Одил Аҳмедов (22.Жавоҳир Сидиқов, 70), 27.Достон Ҳамдамов (17.Иван Нагаев, 67) (6.Ҳусниддин Ғофуров, 83), 14.Элдор Шомуродов (8.Икром Алибоев, 66) - 10.Марат Бикмаев
Захира: 25.Роман Абдулов, 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Достон Турсунов, 13.Олег Зотеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев,

КХДР - 1.Ри Мёнг Гук (18.Син Хёк, 46), 3.Жан Кук Чол, 5.Ан Сонг Ил, 6.Ри Ун Чол, 7.Канг Кук Чол (2.Ан Ил Бом, 30), 9.Ким Йонг Ил, 11.Жонг Ил Гван, 19.Рим Кванг Хёк, 20.Ри Тонг Ил, 25.Ким Ю Сонг, 17.Ри Чаг Хо
Захира: 21.Канг Жу Хёк, 2.Ким Чол Бом, 4.Ким Сог Мин, 8.Хан Таг Хёк, 14.Ри Кум Чол, 15.Жо Кванг Мёнг, 16.Ким Кук Бом, 23.У Ил Ганг, 22.Сим Хён Жин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0