12:44 / 14.10.2018
3 502

Миллатлар Лигаси. Германия йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва бошқа натижалар

Миллатлар Лигаси. Германия йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва бошқа натижалар
Миллатлар Лигаси 2-турининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди.

Нидерландия терма жамоаси ўз майдонида Германияни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.

30-дақиқада ван Дейк ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида Депай орадаги фарқни оширди. Вейналдум эса сўнгги дақиқаларда гол киритиб, майдон эгаларининг йирик ғалабасини таъминлади.

Қозоғистон сафарда Латвия билан беллашиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижага эришди. Бу қозоғистонликларнинг турнирдаги 2-очкоси бўлди. Аввалроқ, Қозоғистон Андорра билан шундай ҳисобларни қайд этганди.

Арманистон терма жамоаси Гибралтарни қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазди. Асосан ҳаваскорлардан иборат бўлган меҳмонлар терма жамоаси мезбонлар ҳужумларига дош бериб, ўз тарихидаги илк ғалабани қўлга киритишди.

Миллатлар Лигаси
13 октябрь

Нидерландия – Германия 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар:
1:0 – 30 ван Дейк, 2:0 – 86 Депай, 3:0 – 90 Вейналдум.
Нидерландия – Силлессен, ван Дейк, Блинд, де Лигт, Думфрис, Бабел (Данджума, 68), де Йонг (Аке, 77), Бергвейн (Промес, 68), Вейналдум, Депай, де Рон.
Германия – Нойер, Киммих, Хуммельс, Боатенг, Хектор, Джан (Дракслер, 57), Кроос, Гинтер, Ут (Брандт, 68), Мюллер (Сане, 57), Вернер.

Македония – Лихтенштейн 4:1 (3:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Трайковски, 2:0 – 30 Трайковски, 3:0 – 36 Пандев, 3:1 – 37 Йылдыз, 4:1 – 67 Алиоски.

Ирландия – Дания 0:0 (0:0, 0:0)

Болгария – Кипр 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 41 Кастанос, 1:1 – 59 Десподов, 2:1 – 67 Неделев.

Словакия – Чехия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 52 Крменчик, 1:1 – 62 Ҳамшик, 1:2 – 76 Шик.

Арманистон – Гибралтар 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 50, пенальти Чиполина.

Грузия – Андорра 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 33 Казаишвили, 2:0 – 84 Казаишвили, 3:0 – 90 Канкава.

Норвегия – Словения 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Сельнэс.

Латвия – Қозоғистон 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 16 Зайнутдинов, 1:1 – 40 Карашаускс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллатлар Лигаси. Германия йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва бошқа натижалар