date
views 4 189

Ўзбекистон - Қатар. Превью

Ўзбекистон - Қатар. Превью
Бугун Эктор Купер бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Тошкентдаги "Миллий" стадионида кечадиган учрашув соат 19:00 да старт олади.

Мазкур жамоалар шу вақтга қадар турли мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида жами 13 марта тўқнаш қелган. Бу беллашувларнинг аксариятида вакилларимиз ғалаба қозонишган - 8 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам табиийки "оқ бўрилар" томонда - 20:13.

Қатар терма жамоаси шу вақтга қадар юртимизга 5 марта ташириф буюришган ва уларнинг барчасида мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати - 13:2.

Қуйида эса мазкур термаларнинг ўзаро бўлиб ўтган барча учрашувларини тақдим этамиз.

Осиё кубоги-2000. Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон - Қатар 1:1
Голлар: Қосимов (73) - Муҳаммад Ал-Блуши (61)

ЖЧ-2002 саралашининг финал босқичи

Ўзбекистон - Қатар 2:1
Голлар: Ирисметов (36), Қосимов (50) - Жассим Ал-Таммими (88)

ЖЧ-2002 саралашининг финал босқичи

Қатар - Ўзбекистон 2:2
Голлар: Муҳаммад Ал-Энази (10), Аҳмад Ҳошим (85) - Қосимов (45), Ширшов (46)

Осиё кубоги-2007 саралаш босқичи

Қатар - Ўзбекистон 2:1
Голлар: Одил Лами (45+2), Солиҳ Носир (48) - Билол Ражаб (20 автогол)

Осиё кубоги-2007 саралаш босқичи

Ўзбекистон - Қатар 2:0
Голлар: Қосимов (31), Зейтуллаев (53)

ЖЧ-2010 саралаш босқичи финал раунди

Қатар - Ўзбекистон 3:0
Голлар: Сиддиқ Мажди (37), Мажид Ҳассан (72), Талал Блуши (89)

ЖЧ-2010 саралаш босқичи финал раунди

Ўзбекистон - Қатар 4:0
Голлар: Фарҳод Тожиев (34, 45+2, 53), Солиев (62)

Осиё кубоги-2011. Гуруҳ босқичи

Қатар - Ўзбекистон 0:2
Голлар: Аҳмедов (59), Сервер Жепаров (77)

ЖЧ-2014 саралашнинг финал босқичи

Қатар - Ўзбекистон 0:1
Гол: Турсунов (13)

ЖЧ-2014 саралашнинг финал босқичи

Ўзбекистон - Қатар 5:1
Голлар: Насимов (61, 74), Зотеев (72), Аҳмедов (87), Бақоев (90+1) - Абдуқодир Адам (37)

Ўртоқлик ўйини

Қатар - Ўзбекистон 3:0
Голлар: Сория (18), Ҳасан Ҳайдос (43), Машал Абдулла (67)

ЖЧ-2018 саралашнинг финал босқичи

Қатар - Ўзбекистон 0:1
Гол: Кримец (86)

ЖЧ-2018 саралашнинг финал босқичи

Ўзбекистон - Қатар 1:0
Гол: Аҳмедов (66)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон - Қатар. Превью