Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунларида Қатар билан ўз майдонида куч синашди. Эктор Купер қўл остида терма жамоамиз иккинчи ғалабани қўлга киритишди.
Биринчи бўлим нисбатан сокин руҳда кечди ва Ўзбекистон футболчилари тўпни назорат қилишга уриндилар. Қатар эса қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди.
Иккинчи бўлимнинг яримга келиб ҳамюртларимиз босимни кучайтиришди ва бу ўз самарасини берди. Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Одил Аҳмедов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва ҳисобни очди.
Голдан сўнг рақиб футболчиларида жуда қулай имконият юзага келди, сўнгги паллада Олег Зотеев тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди. Иккинчи бўлим охирига яқин Одил Ахмедов қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилиб заҳирадан майдонга тушган Марат Бикмаевни қулай вазиятга олиб чиқди. Марат эса ушбу ажойиб пасни рақиб дарвозабон устидан ошириб чиройли якун ясади. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Қатар 2:0
Голлар: Одил Аҳмедов 72, - 1:0. Марат Бикмаев 85, - 2:0.
Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 90), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).
Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам Ал Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.Ал Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шомуродовда энг кўп ўткир пас, Шукуровда энг кўп аниқ узатма ва энг кўп тўп йўқотганлар...

Ўзбекистон камчиликда ўйнаб Ливан билан дуранг қайд этди

«Локомотив» пойтахт дербисида «Бунёдкор» билан жанговар дуранг қайд этди

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0

Биз кутган натижа: Қатар Жанубий Кореяни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди