22:03 / 16.10.2018
3 321

Эктор Купер: "Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади"

Эктор Купер: "Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади"
Ўзбекистон – Қатар терма жамоалари ўртоқлик учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Эктор Купер ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Учрашувни футболчиларимиз ажойиб ўтказишди. Футболчиларим бугун мен истаган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилди. Агар солиштирсак, бизнинг ўйин анча яхшиланмоқда. Камчиликлар деганда, биламизки Қатар тўп билан яхши назорат қилади ва бизнинг прессингда камчилигимиз бор. Бу жиҳат айниқса бугунги Қатар билан бўлган ўйинда сезилди. Жамоанинг қарши ҳужумдаги ўйини мени қониқтирди. Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади. Умумий олганда дастлабки икки ўйинга нисбатан ўзгаришлар бор.

Иккинчи йиғинимиз жуда ҳам яхши ўтди. Жиддий муаммоларга дуч келмадик. Биз футболчиларга бўлган талабларни ошириб борамиз.

Терма жамоанинг ўзаги деб ҳеч қайси ўйинчиларни айта олмайман. Ҳеч ким учун терма жамоада жой кафолатланмаган. Осиё кубоги бошлангунга қадар кимдадир ўсиш бўлса кимдадир пасайиш кузатилиши аниқ. Терма жамоада ўрин ҳаттоки менда ҳам кафолатланмаган.

Мен ҳиссиётларга берилишимнинг сабаби жаҳлим чиққанидан эмас, балки футболчиларнинг иштиёқини ошириш учундир. Тўғри баъзи вазиятда қониқмаган пайтим ҳам бўлади. Футболчилар яна клуб ихтиёрига қайтиб кетишади. Мен уларнинг кўпроқ мени тушунишини ва тезроқ ҳаракат қилишини истайман.

Ўзбекистонда менга яратиб берилган шароитлардан жуда ҳам мамнунман», - дейди Купер.

Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер: "Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади"