08:27 / 17.10.2018
3 485

Феликс Санчез: "Ўзбекистон топ жамоа ҳисоблангани боис мағлуб бўлдик"

Феликс Санчез: "Ўзбекистон топ жамоа ҳисоблангани боис мағлуб бўлдик"
Ўзбекистон – Қатар ўртоқлик ўйинидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Феликс Санчез учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Бугунги ўйин жамоамиз учун қийин ўтди. Биринчи бўлимда жамоамиз нисбатан яхшироқ кўринди. Аммо танаффусдан сўнг хатоларга йўл қўйдик. Айниқса ўтказиб юборилган голдан сўнг диққатни жамлашда қийналдик. Натижада ўйинимиз қовушмади. Шунингдек, мазкур ўйин ноодатий об-ҳавода ўтди. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Тўғри, ўтган ўйинда Эквадор терма жамоасига дарвозасига 4 маротаба йўл топиб, ғалаба қозонгандик. Бугун эса битта ҳам гол уролмадик. Ҳар бир ўйин алоҳида тарих. Бир ўйинда кўрсатилган ўйинни ёки натижани бошқа бир баҳсда такрорлаш қийин бўлади. Қолаверса, Ўзбекистон топ даражадаги рақиб. Бугунги баҳсда яхши ўйнолмаганимизга уларнинг ҳам ҳиссаси бор. Ўзбекистон ўйин ташкил этишда жуда яхши ҳаракатланди. Рақиб бизга олдинги чизиқда деярли имконият қолдирмади.

Биз нафақат ўз уйимизда ўтадиган мундиални чамалаб, балки Осиё кубогида ҳам яхши натижа қайд этиш учун ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёргарлик кўрилади. Биз ЖЧ йўлида Осиё кубогини беэътибор қолдирмаймиз. БААда ўтадиган қитъа чемпионатига ҳам консентрацияни қаратамиз. Айнан шу орқали ЖЧга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Ҳимоядаги тартибсизлик? Тўғри, ўтган иккита баҳсда жами 5 гол ўтказдик. Бу кўп. Голлар албатта хатолар эвазига киритилади. Аммо бу билан мудофаа чизиғимиз муаммолар гирдобида қолган демаган бўлардим. Кейинги баҳсларга қадар ушбу мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этамиз. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, биз иккала баҳсни жуда жиддий ва топ савиядаги рақиблар билан ўтказдик. Бугун ютқаздик, аммо яқин орада Ўзбекистон билан яна учрашишни истайман, ўшанда биз бошқача ўйнаймиз.

Ўтказилган иккинчи голни дарвозабоннинг хатосидан кўра футболчининг маҳоратига боғлаган бўлардим. Умуман олганда киперимиз бугун дарвозани яхши қўриқлади", - деди испаниялик мутахассис Феликс Санчес.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Феликс Санчез: "Ўзбекистон топ жамоа ҳисоблангани боис мағлуб бўлдик"