08:31 / 18.10.2018
3 393

Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи – Бахтиёр Ашурматов

Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи – Бахтиёр Ашурматов
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган сентябрь ойида PEPSI Суперлигада 23-24-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 чорак финал ҳамда ярим финал ўйинлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар барқарорлик намойиш этишди. Бунда жамоалар устозларининг хиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Хусусан, АГМК жамоасининг ўз тарихида илк бор мамлакат кубоги финалига йўл олишида Бахтиёр Ашурматовнинг беқиёс ўрни бор эканини сўровнома натижалари ҳам кўрсатиб турибди. Энг кўп овоз олган Ашурматов бу борада Шота Арвеладзе, Баҳром Хайдаров ҳамда Андрей Фёдоровни ортда қолдириб, сентябрь ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи – Бахтиёр Ашурматов