date
views 2 719

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг аёл аралаш яккакурашчилари халқаро мусобақада беллашади

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг аёл аралаш яккакурашчилари халқаро мусобақада беллашади
Аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича мусобақалар ташкиллаштириб келувчи Қирғизистоннинг WEF Global ташкилоти кейинги баҳсларда қатнашувчи жангчиларнинг номини эълон қилди. Унга кўра, ноябрь ойида ташкил этиладиган халқаро мусобақанинг аёллар тўқнашувида Қирғизистон вакилига ўзбекистонлик яккакурашчи рақиблик қилади.

Барчинай Узгенбаева (Қирғизистон) ва Ҳолида Собирова (Ўзбекистон) ўртасидаги жанг Бишкекдаги спорт мажмуаларидан бирида бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, Собирова қўл жангида -61 кг вазн бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

10 ноябрь куни ўтказиладиган халқаро мусобақада Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда Россия, Бразилия, Ж.Корея ва Япония вакиллари ҳам иштирок этади. WЭФ ушбу мусобақани Япониянинг REAL FIGHT ARZALET FGC ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказишни режалаштирган.

Маълумот учун: бу қирғизистонлик яккакурашчининг учинчи тўқнашуви бўлиб, Узгенбаева уларнинг иккитасида ғалаба қозонган. Аввалроқ у Ўзбекистоннинг бошқа бир вакили Шаҳзода Раҳимовани мағлуб этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг аёл аралаш яккакурашчилари халқаро мусобақада беллашади