11:25 / 20.10.2018
3 670

Флойд Мэйуэзер Нурмагомедов билан қандай шартда жанг ўтказишини маълум қилди

Флойд Мэйуэзер Нурмагомедов билан қандай шартда жанг ўтказишини маълум қилди
Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан фақатгина бокс қоидалари билан жанг қилишга рози бўлди.

“У мени чорлади. Унда у менинг оламимга келишига тўғри келади”, деб айтган Мэйуэзер.

Боксчи ушбу жанг учун Конор Макгрегорга қарши ўтказган жангидан 100 млн доллар кўпроқ ишлаб олмоқчилигини таъкидлаб ўтган.

Мэйуэзер жанг ўтказилиши мумкин бўлган ягона жой Лас-Вегас эканлигини қўшимча қилган. У шунингдек, Нурмагомедов жанг вақтида ва жангдан кейин ўзини профессионалларга хос тута олишини исботлаши лозимлигини айтган.

Аввалроқ Нурмагомедов Мэйуэзерга жанг ўтказишни таклиф қилганди. Америкалик боксчи бунга рози бўлган.

Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Адбулманоп Нурмагомедов аввал айтганидек, жанг Россияда ўтиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)