17:28 / 20.10.2018
3 349

Лаудруп “Реал”ни бошқаришга рози бўлди

Лаудруп “Реал”ни бошқаришга рози бўлди
Даниялик машҳур мутахассис Микаэль Лаудруп “Реал”ни бошқаришга тайёр. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

Унга кўра 54 ёшли мураббийнинг вакиллари ушбу масала юзасидан “қироллик клуби” билан боғланишган ва уларга мижозининг хизматларини таклиф қилишган. Қайд этиш лозимки, Лаудруп “Реал”нинг собиқ футболчиси ҳисобланади. У 1994-1996 йилларда мадридликлар шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Микаэль Лаудруп фаолияти давомида "Спартак" Москва, "Брондбя", "Хетафе", "Мальорка", "Суонси", "Лахвия" ҳамда "Ал-Райян" клубларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” раҳбарияти жамоанинг жорий мавсум кўрсатаётган қониқарсиз натижалари сабаб тез орада жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқармоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лаудруп “Реал”ни бошқаришга рози бўлди