13:32 / 18.10.2018
3 486

Mundo Deportivo: Неймар «Барселона»га қайтишни истамоқда

Mundo Deportivo: Неймар «Барселона»га қайтишни истамоқда
«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар собиқ жамоаси бўлмиш «Барселона»га қайтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, бразилиялик футболчи «Барселона» раҳбарлари билан учрашувда бир неча бор клубга қайтиш истагида эканини таъкидлаган. Яна Неймар «Барса»даги собиқ касбдошларини соғинмоқда ва ҳозиргача улар билан сухбатлашиб туради.

26 ёшли футболчига Парижда 19 ёшли Килиан Мбаппенинг соясида қолиб кетгани ёқмаяпти. У Франция чемпионати ва Кубоги ўйинларида ўзига мотивация топа олмаяпти.

Неймар ўтган йили «ПСЖ»га ўтганида жамоа президенти Носсир Ал Ҳалайфи унга ЕЧЛда чемпионлик учун кураш ҳамда индивидувл совринлар учун курашиш имкониятини ваъда қилганди. Бироқ Неймар на «Олтин тўп» ва на «The Best» соврини учун кураша олмоқда.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Mundo Deportivo: Неймар «Барселона»га қайтишни истамоқда