15:28 / 22.10.2018
3 688

Нурмагомедов ва Мейвезер тўқнашуви "Лужники" стадионида бўлиши мумкин

Нурмагомедов ва Мейвезер тўқнашуви "Лужники" стадионида бўлиши мумкин
Россия бокс федерацияси россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Флойд Мейвезер ўртасидаги жангни "Лужники"да ўтказишни режалаштирмоқда.

– Агар жанг бокс қоидалари асосида ўтказилса, уни ташкил қилиш биз учун қизиқарли. Агар Хабиб хоҳласа, биз бунга тайёрмиз. Хабиб яхши бокс устаси. У Макгрегор билан жангда туриб бера олди. "Лужники" бунга алоқадор жой, — дея хабар беради федерация бош котиби Умар Кремлев.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик Конор Макгрегор устидан UFC 229 турнирда қозонилган ғалабадан сўнг Нурмагомедов америкалик боксчини рингга чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов ва Мейвезер тўқнашуви "Лужники" стадионида бўлиши мумкин