17:17 / 23.10.2018
2 880

Гвардиола: «Манчестер Сити» ЕЧЛда ғолиб бўлишга ҳозирча тайёр эмас

Гвардиола: «Манчестер Сити» ЕЧЛда ғолиб бўлишга ҳозирча тайёр эмас
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси 3-тур «Шахтёр» жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 23 дан 24 га ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

«Англия чемпионатидаги стартни ижобий бахолайман. Чемпионлар лигаси? Бу ерда ҳам вазиятимиз ёмон эмас. Мен «Лион»га қарши илк 45 дақиқадан ташқари барчасидан кўнглим тўқ. Биз ҳар куни футболчиларимиз машғулотлардаги меҳнатини кузатиб борамиз.

Ҳар қандай мураббий Фернандиньо билан ишлаб хурсанд бўлади. У билан ишлаш – мураббий ва жамоа учун фақат роҳат келтиради. У ўйинга бор кучини беради.

ЕЧЛ да ғолиб бўлишга тайёрмизми? Мен Барселонада туғилганман ва футболдаги илк қадамларимни у ерда қўйганман. Ғалаба қозониш менинг қонимда бор. Футбол бу ўйин, биз ҳар доим ҳам юта олмаймиз. Биргина истакнинг ўзи камлик қилади. Тажриба ва айнан қулай вазият ҳам керак бўлади. Ростини айтаман, шунинг учун ҳам биз ҳозирча тайёр эмаслигимизни сезяпман. Биз албатта ғалаба қозониш учун барча ишни амалга оширамиз», - дейди Гвардиола УЕФА расмий сайтига.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «Манчестер Сити» ЕЧЛда ғолиб бўлишга ҳозирча тайёр эмас