15:30 / 23.10.2018
4 852

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда давом этади.

Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз сентябрь ойида Сурия ва Эрон, октябрда эса КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказди.

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон МТЖ учун ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ташкил қилинади.

15 ноябрь куни вакилларимиз Ливан терма жамоасига қарши тўп сурса, 20 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади. Ҳар икки учрашув Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги 2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади