
Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.
36-дақиқада Эркин Бойдуллаев майдон марказида рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва чап қанотдан очилиб бораётган Григалашвилини тўп билан таъминлади. Грузиялик футболчи бир ҳимоячини алдаб ўтиб, кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.
Учрашувнинг 68-дақиқасида Иван Нагаев акробатик усулда ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди - 2:0. 90+1-дақиқада Камолиддин Мурзоев ҳисобни қисқартирди - 2:1.
27-тур. 23 октябрь, сешанба
“ҚИЗИЛҚУМ” – АГМК 2:1
Голлар: Элгужа Григалашвили 36, - 1:0 (Эркин Бойдуллаев). Иван Нагаев 68, - 2:0. Камолиддин Мурзоев 90+1, - 2:1.
"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев (Дониёр Усмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 90), Иван Нагаев, Салим Мустафоев.
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов.
АГМК: Хуршид Ходжаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Музаффар Музаффаров (Ойбек Қиличев, 54), Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья (Камолиддин Мурзоев, 64), Владислав Касминин, Абдумалик Абдуллаев, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов.
Захира: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Милош Трифунович, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Алишер Саматов, Низомиддин Зиёвуддинов.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар