09:25 / 25.10.2018
2 241

Моуринью «Ювентус» ва «Реал» даражасига чиқиш учун нима зурурлигини айтди

Моуринью «Ювентус» ва «Реал» даражасига чиқиш учун нима зурурлигини айтди
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Европа топ-клублари сафига қўшилиши учун нималар зарур эканини айтди.

– «Ювентус», «Барселона», «Реал» ва «Манчестер Сити» даражасига чиқиш? Бунинг учун нима қилиш керак?

– Кучли футболчиларни жалб қилиш учун сармоя керак.
– Ҳа.

– Уларнинг савиясига чиқиш учун клуб шу ишларга қўл уриши керакми?
– Ҳа.

– Айни дамда бу йўқми?
– Аслини олганда ҳаммаси бу қадар оддий эмас, чунки кўплаб кучли футболчилар ушбу етакчи жамоаларда йиғилган.
Шундай экан, ўзимизда бори билан ишлаймиз ва улар билан янада кучайишга ҳаракат қиламиз, – дейди Моуринью.

Манба: www.uff.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Моуринью «Ювентус» ва «Реал» даражасига чиқиш учун нима зурурлигини айтди