01:00 / 25.10.2018
3 141

«Монако» сафарда дуранг қайд этди, «Тоттенхэм» эса ўйин сўнггида ғалабани қўлдан чиқарди

«Монако» сафарда дуранг қайд этди, «Тоттенхэм» эса ўйин сўнггида ғалабани қўлдан чиқарди
Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 3-туридан ўрин олган иккита учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Монако» сафарда «Брюгге»га қарши баҳс олиб борди. «Ян Брейдель» стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

31-дақиқада Мусса Силла Александр Головин узатган тўпни мезбонлар дарвозасига аниқ йўналтириб ҳисобни очган бўлса, орадан кўп вақт ўтмай Уэсли ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Параллел кечган ўйинда «ПСВ» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни қабул қилди. «Филипс Стадион»да кечган ўйин жанговар дуранг билан якун топди.

Ўйин лондонликларнинг кетма-кет ҳужумлари остида бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш Эйндховен клубига насиб қилди. 29-дақиқада Ирвинг Лосано жамоасини олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Лукас Моура ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлим дебютида Харри Кейн меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Сўнгги ўн дақиқалик бошланиши арафасида «шпорлар» посбони Уго Льорис қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Сондаги устунлидан мезбонлар унумли фойдаланишди ва 87-дақиқада Люк де Йонгнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди.

Шу тариқа, «Тоттенхэм» ЕЧЛдаги ғалабасиз сериясини давомм эттирди.

ЕЧЛ, 3-тур

Брюгге Бельгия – Монако Монако 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар:
0:1 – 31 Силла, 1:1 – 39 Уэсли.

Брюгге – Летица, Пулен, Денсвил, Мехеле, Вормер, Влитинк (Мата, 83), Ванакен, Накамба, Бонавентуре (Диатта, 90), Уэсли, Резаеи (Опенда, 79).

Монако – Бадиашиле, Раджи, Сидибе (Хенрихс, 64), Глик, Жемерсон, Шадли, Аит-Беннассер, Головин, Тилеманс, Силла, Йоветич (Диоп, 12; Ахолу, 73).
Огоҳлантиришлар: Сидибе (44), Жемерсон (57), Накамба (64), Уэсли (85), Бонавентуре (89), Тилеманс (90).

ПСВ Голландия – Тоттенхэм Англия 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар:
1:0 – 29 Лосано, 1:1 – 39 Лукас Моура, 1:2 – 54 Кейн, 2:2 – 87 де Йонг.

ПСВ – Зут, Швааб, Тасенде, Думфрис, Виргевер, Росарио, Хендрикс, Перейро (Гакпо, 83), Лосано, Мален, де Йонг.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер, Санчес, Лукас Моура (Ламела, 64), Дайер, Дембеле (Уинкс, 74), Эриксен, Сон Хын Мин (Ворм, 81), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (20), Тасенде (59), Думфрис (90).
Четлатиш: Льорис (79).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Монако» сафарда дуранг қайд этди, «Тоттенхэм» эса ўйин сўнггида ғалабани қўлдан чиқарди